• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 26 января 2023

Андижонда 63 ёшли аммаси ва 18 ёшли жиянини ўлдирган эркак қўлга олинди

У аммаси қарз бермагани сабаб қотилликка қўл урган.

445
0
tergov.uz / Иллюстрация

Андижондаги уйларнинг бирида 63 ёшли аёл ва унинг 18 ёшли жиянинг мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақида хабар бергандик. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Аниқланишича, 25 январь куни соат 18:30 ларда 30 ёшли эркак аммасининг яшаш уйида кредит қарздорлигини тўлаш учун қарзга пул сўраган ва аммасидан рад жавобини олган.

Рад жавобидан жаҳли чиққан эркак пул маблағларини қўлга киритишни мақсад қилиб, аммаси ва у билан яшовчи жияни (амакисининг қизи) ни хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.

Шундан сўнг, у хонадонда бўлган 7 млн сўм пулни қўлга киритиб, воқеа жойидан яширинган. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида гумонланувчи шахс ушланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

445
0