• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 января 2023

Камбағалликни қисқартириш учун давлат бюджетидан 1,5 трлн сўм ажратилади

Ушбу маблағлар энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтирилади.

159
0
president.uz

Йиғилиш давомида илгари ажратилган кредитларнинг қайтарилиши масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

"Ҳокимлар бу маблағларни қайтаришни ўйламаса, оилавий тадбиркорлик қаердан бўлади? Ахир бу пуллар қайтса, яна туманнинг ўзига бериладику!", - деди Шавкат Мирзиёев.

Қолаверса, мутасаддиларга ушбу масалани қатъий назоратга олиш таъкидланди. Бандлик вазирига янги вазирликка бюджетдан ажратилган 1,5 трлн сўмни аввало энг оғир маҳаллаларда камбағалликни қисқартиришга йўналтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Бош вазир ўринбосарига, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан бирга жалб қилинган 135 млн долларлик кредит линияси бўйича оғир маҳаллалар кесимида тадбиркорлик лойиҳалари пакетини шакллантириб, ушбу маҳаллаларда камида 50 минг аҳолини банд қилиш вазифаси қўйилди.

159
0