• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 25 января 2023

Антарктида Лондон майдонига тенг музлик айсберг кўринишида ажралиб чиқмоқда

Британия Антарктика Тадқиқоти бу иқлим ўзгариши билан бевосита боғлиқ эмас ва денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмаслигини айтди.

283
0
Twitter

Антарктиданинг Брунт шелфида Лондон майдонига тенг музлик айсберг кўринишида ажралиб чиқяпти. Бу ҳақда Британия Антарктика тадқиқоти хабар берди.

Қайд этилишича, бир неча йил давомида олимлар 150 метрлик муз қалинлигида ёриқлар пайдо бўлишини кузатишган ва якунда якшанба куни мазкур ҳодисага гувоҳ бўлишган.

1500 км² дан ортиқ майдонни эгаллаган гигант блокнинг тасвирларини эълон қилган Британия Антарктика Тадқиқоти (BAS) бу иқлим ўзгариши билан бевосита боғлиқ эмас ва денгиз сатҳининг кўтарилишига олиб келмаслигини айтди.

Маълум қилинишича, яқин соатларда ажралиб чиққан блок ўз номини олади. Айсбергларга ном бериш иши АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари агентликларидан бирига юкланган.

283
0