• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Экономика 24 февраля 2021

Instagram ва Telegram’да савдо қилувчиларга виртуал касса ва рақамли код олиш мажбурияти юкланмоқда

Тегишли президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

369
0
UzNews.uz

Қарор лойиҳасида белгиланишича, 2021 йил 1 апрелдан бошлаб товарлар (хизматлар) билан электрон савдони амалга оширувчи (электрон шаклда хизматларни амалга оширувчи чет эл юридик шахслар бундан мустасно), кейинчалик уларга товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси амалга ошириладиган интернет тармоғида, шу жумладан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда мажбурий жойлаштириш учун махсус рақамли коддан фойдаланадиган хўжалик юритувчи субъектлар ўз фаолиятининг бошланиши ҳақида солиқ органларини хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

Давлат солиқ қўмитаси 2021 йил 1 сентябрга қадар электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрини модернизация қилишни амалга оширади ва унинг негизида товарларнинг (хизматларнинг) электрон савдоси иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни таъминловчи “E-trade” электрон тижоратни бошқариш бўйича ягона ахборот платформаси яратади.

Ўтган йили Давлат солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқлардан даромад олувчиларни солиқни тўлашга чақирганди.

369
0