• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 24 января 2023

Пора билан қамалган амалдор яна ўз лавозимида иш бошлади

Равшан Пўлатов “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ директори ўринбосари этиб тайинланди.

902
0
UzNews.uz

Аввал "Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаб, пора билан қўлга тушиб 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган Равшан Пўлатов яна ўз лавозимига қайтарилди. У Тошкент шаҳар сув таъминоти директор ўринбосари абонентлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Тошкент шаҳар сув таъминоти ходими хабар берди.

Эcлатиб ўтамиз, Равшан Пўлатов 2021 йилнинг 17 март куни хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушлангани ҳақида ИИВ хабар берган эди.

902
0