• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 января 2023

Тошкент шаҳридаги бир қатор мактабларда дарслар онлайн тарзда бошланади — рўйхат

Иссиқлик таъминотида муаммолар бўлган мактабларга вақтинча масофавий таълимга ўтишга рухсат берилди.

1378
0
Сергели тумани ҳокимияти

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабарига кўра, мактабларда 23 январдан III чорак дарслар бошланади.

Бунда иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар ҳолати яхшилангунига қадар ўқишни масофадан олиб боришларига рухсат берилади.

Қайд этилишича, қайси мактаблар вақтинчалик масофадан таълим олишлари ҳақида маълумотнинг ижтимоий тармоқ каналлари ҳамда мактабларидан бевосита ота-оналарга хабар берилади.

Тошкентдаги ҳозирча онлайн бўладиган мактаблар рўйхати:

Олмазор тумани: 1, 28;

Бектемир тумани: 345, 346, 347, 348;

Миробод тумани: 83, 94;

Мирзо Улуғбек тумани: 54, 209;

Сергели тумани: 33, 68, 269, 352;

Учтепа тумани: 199, 251;

Чилонзор тумани: 79, 101, 114, 138, 162, 163, 168, 173, 178, 179, 181, 182, 183, 184, 188, 201, 202, 232, 270, 232, 814-сонли мактаблар );

Шайхонтоҳур тумани: 19, 39, 59, 82, 85, 92, 132, 141, 167, 169, 180, 186-уйлар;

Юнусобод тумани: 87, 259;

Янгиҳаёт тумани: 2, 3, 334;

Яшнобод тумани: 145, 77 (махсус мактаб-интернат).

1378
0