• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 13 января 2023

Намангандаги хонадонларнинг бирида газ портлаши содир бўлди — жароҳатланганлар бор

Хонадон эгаси уйида печкага газни улаган. Газ жўмрагини очиқ қолдириб, чироқни ёққанида чақнаш содир бўлган.

380
0
Наманган ФВБ

Наманган вилояти ФВБнинг хабарига кўра, бугун, 13 январь куни соат 02:30 ларда Наманган тумани "Наврўз" МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида чақнаш содир бўлган.

Аниқланишича, яшаш уйига ўрнатилган ўтин ва табиий газга мослаштирилган тунука иситиш печига табиий газдан фойдаланилган ва газ жўмрагини очиқ қолдирилган. Фуқаро электр чироғини ёққанидан сўнг газ ва ҳаво аралашмаси натижасида чақнаш содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида, хонадон эгасининг 1992 йилда туғилган қизи 70 фоиз ҳамда у билан бирга яшовчи фарзанди 2014 йилда туғилган ўғли 8 фоиз куйиш тан жароҳати олган.

Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган, уйнинг деразаси жойидан кўчган.

380
0