Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 082 сум
    -20.76
  • 13 837 сум
    -153.27
  • 150 сум
    -2.64
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 13 января 2023

Ўзгидромет аномал совуқ ҳарорати қачон чекинишини маълум қилди

Синоптиклар Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

1965
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 13 январь куни Ўзбекистон ҳудуди ҳаво ҳарорати куннинг иккинчи яримда -12...-7 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси -17...-12 даражани, баъзи жойларда -20 даражагачани, кундузи -10...-5 даражани, баъзи жойларда -12 даражагачани ташкил этади.

Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, у антициклоннинг совуқ перифериясини ортга сура бошлайди.

Шу куни ҳаво бироз илиқлашади, ҳарорат кечаси-17...-12 даража, кундузи -10...-5 даража бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади.

Бунинг ҳисобига йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Ўзгидромет эҳтиёт бўлишни тавсия қилади. 13-16 январь кунлари қор кўчиши хавфи ортиши сабабли тоғли ҳудудларга бориш тавсия этилмайди.

1965
0