• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 января 2023

Жиззахда мактаб ўқувчилари ҳамда ОТМ талаба қизлари иштирокида муштлашув содир бўлди

Жанжалга Telegram'даги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган. ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

561
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Ижтимоий тармоқда Жиззах шаҳридаги “Истиқлол” болалар боғида ўсмирлар ўртасида кечган жанжал видеотасвирлари тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, келишмовчиликка Шароф Рашидов туманидаги ўрта умумтаълим мактабларидан бирида ўқийдиганлар томонидан очилган Telegram'даги ўзаро ёзишмалар сабаб бўлган.

Аниқланишича, жанжалда касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари, шунингдек олий ўқув юртлари талабалари ҳам қатнашишган.

Айни пайтда Жиззах шаҳрининг "Бобур" маҳалласида яшовчи Э.Ҳ., "Иттифоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи Р.Н. ҳамда Шароф Рашидов тумани туманининг "Бўстон" маҳалласида яшовчи М.Ҳ. каби 9 нафар қиз иштирокида кечган жанжал юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаларига кўра қонунбузарлар ёки уларнинг ота-оналарига тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилади.

561
0