• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 декабря 2022

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳамкорлик лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этди

Инвестиция лойиҳалари қаторига Тошкент шаҳрида турар-жой ва савдо инфратузилмасини қуриш, Қўстанайда автомобиллар ишлаб чиқариш ва бошқалар киради.

363
0
president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев йирик қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини бошлаш бўйича тантанали маросимда иштирок этди.

Лойиҳалар орасида Тошкент вилоятида комплекс ва фосфорли минерал ўғитларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, логистика марказини барпо этиш, Тошкент шаҳрида инвестиция жалб қилиш орқали уй-жой ва тижорат инфратузилмасини қуриш, Қозоғистоннинг Қўстаной шаҳрида автомобиллар ва Қарағанди вилоятида маиший техника ишлаб чиқаришни алоҳида қайд этиш мумкин.

Президентлар лойиҳаларга старт бериб, улар нафақат ўзаро савдо ҳажмини оширишга хизмат қилиши, балки замонавий ишлаб чиқариш қувватларини, энг муҳими, минглаб янги иш ўринларини яратишига ишонч билдирдилар.

363
0