• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 декабря 2022

Президент озодликдан маҳрум қилиш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев маҳкумлар ҳуқуқлари бузилишига қарши курашиш чора-тадбирларини маълум қилди.

891
0
president.uz

Президент охирги пайтларда айрим ушлаб туриш жойларида инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича оғриқли масалалар кўтарилаётгани ҳақида гапирди.

"Бизнинг юртимизда бундай ҳолатлар умуман бўлиши мумкин эмас. Ким бунга амал қилмаса, қонун устувор, жазо муқаррар бўлади", — Шавкат Мирзиёев.

Шунинг учун, бундай жойларга олиб келинган барча шахсларни ҳисобга олишнинг онлайн тизими жорий этилади ва юзни таниш ускунаси ўрнатилиши таъкидланди.

Маъмурий судларга ҳоким қароридан норози бўлиб мурожаат қилинганда, ишларни экстерриториал тартибда, яъни бошқа ҳудудда ҳам кўриш амалиёти жорий қилинади.

Ўзбекистонда мулк ва инвестициянинг ҳимоясини кучайтириш мақсадида Халқаро тижорат судини ташкил қилиш бўйича ҳам амалий ишлар бошлангани таъкидланди.

891
0