• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 декабря 2022

Ўзбекистонда ахборотни излаш ва тарқатиш ҳақида Ахборот кодекси ишлаб чиқилди

Кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тақиқлаш, блогерлик фаолиятининг тартиби ҳақида янги қоидалар белгилаб қўйилган.

556
0
UzNews.uz

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. 

Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилиниш каби муносабатларни тартибга солади.

Мазкур кодекс 131 та моддадан иборат. Кодекс янги модда ва тушунчаларни ўз ичига олган. Масалан, унда блогерга тариф берилиб, блогерлик фаолияти бўйича тартиб қоидалар белгилаб қўйилган.

Шунингдек, кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш ҳақида ҳам алоҳида қисм мавжуд.

Муҳокама 29 декабрга қадар давом этади.

556
0