• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 12 декабря 2022

Ўзбекистонда McDonald'sнинг русча аналоги бўлган "Вкусно - и точка" очилиши мумкин

Ўзбекистон бозорига франшиза савдоси орқали кириш режалаштирилган.

168
0
mos.ru

"Вкусно - и Точка" тез овқатланиш тармоғи бош директори Олег Пароев франшизани сотиш ва брендни МДҲ мамлакатлари, шунингдек McDonald's мавжуд бўлмаган бошқа хорижий давлатлар бозорларига киритиш имкониятини эълон қилди. Бу ҳақда ТAСС хабар бермоқда.

"Aгар биз McDonald's мавжуд бўлмаган мамлакатлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз уларни кўриб чиқишдан мамнунмиз. Aгар МДҲ давлатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, булар Aрманистон, Ўзбекистон, Қирғизистондир”, — деди Олег Пароев.

Унинг қўшимча қилишича, "Вкусно - и точка" МДҲдан ташқари мамлакатларга - McDonald's мавжуд бўлмаган мамлакатларга ҳам бориши мумкин. Бундай йирик давлатлардан бири Эрондир.

Тармоқ эгасининг сўзларига кўра, McDonald's корпорацияси билан келишувга кўра, “Вкусно - и точка” McDonald's жойлашган бозорларда ишлай олмайди.

168
0