• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 декабря 2022

Тошкентдаги "дом"ларнинг бири ёниб кетди: қурбонлар бор

12 та хонадондан иборат бўлган 2 қаватли уйда ёнғин содир бўлди.

742
0

Аввалроқ, Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги хонадонларнинг бирида ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар тарқалди. Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 декабрь куни соат 20:08 да Янгиҳаёт тумани, Йўлдош-6 даҳаси 25-уйда ёнғин содир бўлган.25-уй 2-қаватдан 2 та йўлак ва 12 та хонадондан иборат бўлиб, ушбу уйнинг умумий майдони 300 м.кв.ни ташкил этади, ёнғин натижасида унинг 80 м.кв майдони ёнғиндан шикаст кўрган.

Ҳодиса содир содир бўлган жойга ФВВ Ёнғин хавфсизлиги ходимлари етиб келиб ўз вақтида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин содир бўлган вақтда ушбу уйнинг истиқомат қилувчи 9 нафар фуқаро ўз вақтида эвакуация қилинган.

Аммо, ушбу уйнинг 11-хонадонида истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаронинг ҳаётдан кўз юмгани аниқланди.

Ёнғин натижасида шикаст етказилган хонадон эгалари вақтинчалик Тошкент индекс савдо мажмуасидаги ётоқхонага жойлаштирилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинни келиб чиқиши ва шу билан боғлиқ бошқа ҳолатларни ўрганиш борасида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

742
0