• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 1 марта 2021

Ўзбекистонда баҳор фаслининг биринчи ҳафтаси ёмғирли бўлади

Синоптиклар республикада март ойининг бошида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

605
0
Марат Наджибаев / UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, 1 март куни Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +13...+18 даража бўлади, бу меъёрдан 2-4 даражага юқоридир.

2 март куни республикада кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундузи пасаяди ва +10...+15 даражани ташкил этади, аммо, об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши эҳтимоли сақланиб туради.

3 мартда республикага Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади ҳамда Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 3 март куни кечаси ва эрталаб бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

4-5 март кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғади, шимолда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

5 март куни Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.

3-5 март кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0...+5, кундузи +10...+15 даража атрофида бўлади. 5 март куни ҳароратнинг +8...+11 даражагача бироз пасайиши кутилмоқда.

1-5 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

605
0