• 12 098 сум
    50.48
  • 14 195 сум
    95.37
  • 152 сум
    -0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 098 сум
    50.48
  • 14 195 сум
    95.37
  • 152 сум
    -0.13
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 декабря 2022

Самарқандда ЙПХ инспекторлари йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланди

Мазкур инспекторлар жазоланди. Шунингдек, ҳолатни кузатиб турган ЙПХ ходимларига нисбатан текширув тайинланди.

545
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятида ЙПХ ходимлари автомобилда қўлнинг қарама-қарши йўналишига чиқиб ҳаракатлангани ҳамда шу ҳудудда хизмат олиб бораётган инспекторлар бунга бефарқ бўлиб тургани акс этган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча, 2 декабрь куни Самарқанд шаҳар Афросиёб кўчасида Nexia, Nexia-3 ва Tico'да қоидани бузган инспекторларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

Шунингдек, шу ҳудудда хизмат олиб бориш вақтида ушбу ҳолатни кузатиб туриб, бефарқ бўлган инспекторларга нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

545
0