• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Назначения 26 ноября 2022

Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган номзод Сирдарё вилоятига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

282
0
Fergana.uz

Президентнинг тегишли Фармони билан Махмудалиев Акмалжон Азимжонович зиммасига Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажариш юклатилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзақов иштирокида Сирдарё вилоятида бўлиб ўтаётган йиғилишда мазкур фармон матни ўқиб эшиттирилган ва янги ҳоким жамоага таништирилган.

А.Махмудалиев Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими, Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг собиқ ҳокими Мирзаев Ғофиржон Ғаниевич Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланган эди.

282
0