• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 22 ноября 2022

Япония императори Ўзбекистон ҳукумати аъзосини олий даражадаги орден билан мукофотлади

Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга "Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени" топширилди.

416
0
uzbektourism.uz

Токиодаги Император саройида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга "Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени"ни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, анъанага кўра орденни император Нарухито бош вазир Фумио Кишидо иштирокида топширган.

Азиз Абдуҳакимовнинг "Чиқаётган Қуёш Катта Кордон Ордени" билан тақдирланиши Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган кўп йиллик ҳиссаси эътироф этилганини тасдиқлайди.

Маълумот учун, бу орден 1875 йилдан бери бериб келинаётган бўлиб, Япониядаги энг қадимги ва "Чиқаётган Қуёш Ордени"нинг энг юқори даражаси (6-даража) ҳисобланади.

416
0