• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Экономика 2 марта 2021

Иккита янги моделни ўзлаштириш UzAuto Motors’га $500 миллионга тушиши айтилди

Шунингдек, бунга двигателлар ишлаб чиқаришни UzAuto Motors Powertrain базасида маҳаллийлаштириш ҳам киради.

1571
0
UzAuto Motors АЖ

Бугун, 2 март куни Uzauto Motors компанияси томонидан ташкил қилинган пресс-турда янги моделлар – Chevrolet Tracker ва Onix ҳам намойиш этилди. 

“Ушбу моделларни ўзлаштириш учун инвестицияларнинг ҳисоб-китобдаги ҳажми 500 млн АҚШ долларига тенг, бунга двигателлар ишлаб чиқаришни “UzAuto Motors Powertrain” АЖ базасида маҳаллийлаштириш ҳам киради. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш доирасида янги авлод бензинли двигатели – CSS Prime (1.2L/1.2L Turbo, қуввати – 131 о.к.) ўзлаштирилмоқда”, дейилади компания хабарида. 

Қайд этилишича, ушбу двигатель General Motors'нинг энг янги ишланмаси саналади – у тежамкорроқ, экологик тоза ва қудратлироқ двигателлардан бўлиб, бутун дунёдаги GM моделларини ишлаб чиқаришда кенг жорий этилган.

1571
0