• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 ноября 2022

Уятсиз видеолари сабаб 5 суткага қамалган блогер қиз 4 кунда озод қилинди

Суд унинг аёллиги ва бир нафар вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, жазони енгиллаштирди.

1587
0
Instagram

2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарори билан ижтимоий тармоқларда уятсиз видеолар тарқатган Insta-блогер С.С. 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлангани ҳақида хабар бергандик

Тошкент шаҳар судлари хабарига кўра, 15 ноябрь апелляция инстанциясида С.С. га оид иш юзасидан чиқарилган суд қарорига ҳуқуқбузар томонидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилган. 

Апелляция инстанцияси суди шикоятда келтирилган важларни ўрганиб, маъмурий жавобгарликка тортилган С.С.га нисбатан жазо тайинлашда, шахсини, ёшини, аёллигини, бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги ва қилмишидан пушаймонлигини инобатга олиб, биринчи инстанция суди қарори билан тайинланган маъмурий қамоқ жазоси 4 кунга ўзгартиилган.

Натижада, С.С. жазони тўлиқ ўтаган деб ҳисобланиб, Тошкент шаҳар ИИББ Махсус қабулхонасидан озод қилинди.

1587
0