• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 8 ноября 2022

Қўқонда ҳибсхонада сақланаётган маҳкум вафот этди

Тартиб қоидаларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этган маҳкум Тошкентдан тутиб келинган. Аммо, у орадан икки кун ўтиб, ҳибсхонада вафот этган.

305
0
UzNews.uz

Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, маҳкум Н.Р.га жорий йилнинг июнь ойида озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Аммо, у ўрнатилган чекловларни бузиб, белгиланган ҳудудни тарк этганлиги сабабли 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ушланган. Шу куни Қўқон шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. 

Бугун, 8 ноябрь куни соат 02:56 ларда маҳкум Н.Р. ўзини ёмон ҳис қилганлиги учун у билан бирга сақланаётган С.Ю. назоратчи ходимларни ёрдамга чақирган. Ҳибсхона ходимлари, муассасага ўрнатилган кузатув камераси орқали ҳолатни кўриб, зудлик билан тез-тиббий ёрдамга мурожаат қилишган. Муассасага етиб келган тиббиёт ходимлари соат 03:16 да маҳкумнинг ўлимини қайд этишган.

Қўқон туманлараро суд-тиббий экспертиза бўлимининг дастлабки ташхисига кўра марҳум Р.Н.нинг ўлимига “юракни сурункали ишемик касаллиги, юрак тож қон-томирларининг ўткир етишмовчилиги” сабаб бўлган. Марҳумнинг баданида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

305
0