• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 3 ноября 2022

Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатишни қайта тиклаш режалаштирилмаган — Марказий банк

Марказий банк раисининг фикрича, Россия тўлов тизимига хизмат кўрсатиш Ўзбекистондаги тижорат банклари учун катта хавф ҳисобланади.

346
0
Иллюстрация

Ўзбекистон Россиянинг Мир тўлов тизими ишини тиклаш ҳақида ҳозирча ўйламаяпти. Бу ҳақда Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратов Самарқандда бўлиб ўтган II Халқаро иқтисодий форумда маълум қилди. 

Унинг фикрича, Мир карталарига хизмат кўрсатиш Ўзбекистондаги тижорат банклари учун катта хавф ҳисобланади.

Мамаризо Нурмуратов, шунингдек, ҳозирда Ўзбекистон ва Россия банклари ўзаро ҳисоб-китобларнинг қарийб 60 фоизини ўз мамлакатлари миллий валюталарида амалга ошираётгани, Ўзбекистон томони бу жараённи фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди.

“Охирги маълумотларга кўра, биз жуда яхши ишлаяпмиз ва импорт-экспорт бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг 57 фоизи аллақачон рубл ва сўмда амалга оширилмоқда”, - деди Нурмуратов журналистларнинг миллий валютадаги ҳисоб-китоблар динамикаси ҳақидаги саволларига жавоб берар экан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Мир карталарига хизмат кўрсатиш 23 сентябрь куни тўхтатилган эди. Бунга UZCARD тўлов тизими томонидан амалга оширилган зарур техник ишлар сабаб бўлгани қайд этилди. 

346
0