• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 15 октября 2022

Туркияда конда содир бўлган портлаш натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Бартин вилоятидаги Амасра шаҳрида конда портлаш юз берди.

207
0

Туркиянинг Бартин вилоятидаги Амасра шаҳрида конда портлаш юз берди. Ҳодиса натижасида, ҳозиргача 25 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожага таяниб Associated Press маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, 11 киши шифокорлар назоратида. Улардан 1 нафарининг аҳволи оғир, ярадорлардан 4 нафари реанимацияга ётқизилган. 6 нафар кончи тез ёрдам машинасида Истанбул шаҳар касалхонасининг куйиш марказига етказилди.

Маълумотларга кўра, воқеа Амасра ҳудудидаги кўмир конида 300 метр чуқурликда содир бўлган.

Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, фавқулодда ҳолат сабаблари ҳали аниқланмоқда.

207
0