• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 13 октября 2022

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кечаси -2 даражагача тушади

Ўзгидромет яқин кунларда об-ҳаво ёмонлашиши ҳақида фавқулодда хабар берди.

513
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Унга кўра, ҳаво ҳарорати +8...+10 даражага пасайиши кутилмоқда. 17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари +3...+8 даража илиққача, республика шимолининг баъзи жойларида 0...-2 даража совуққача, кундуз кунлари +15...+20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республиканинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) кучли бўлади.

17-18 октябрда республиканинг баъзи жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

513
0