• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 марта 2021

Mercedes-Benz икки пиёдани уриб юборди. Улардан бири воқеа жойида вафот этган

Тошкент шаҳрида оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди.

805
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Яккасарой туманида оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ ҳақида маълумот берди.

Хабарда айтилишича, бугун, 5 март куни тахминан соат 09.30 да Яккасарой тумани Боғишамол кўчасида 22 ёшли Д.Р. (қиз) Mercedes-Benz русумли автомобилни бошқариш давомида пиёдалар 41 ёшли Г.Д. ва 58 ёшли Х.М.ларни уриб юбориб, сўнг 33 ёшли И.К. бошқарувидаги Cobalt автомобилига тўқнашган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

ЙТҲ оқибатида 41 ёшли Г.Д.га бадан шикастлари етган. 58 ёшли Х.М. олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. 

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди.

805
0