• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 сентября 2022

Навоийда беҳаё ҳаракат қилиб, рақсга тушган ўқувчи қизларнинг ота-оналари жаримага тортилди — видео

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўқувчи қизлар таълим даргоҳида рақсга тушгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

1142
0
Видеодан кадр

Навоий вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 21 сентябр куни Навоий вилояти Кармана тумани касб-ҳунар мактабида содир бўлган.

“Унда 2 нафар ўқувчи қизлар касб-ҳунар мактабнинг фаоллар залида тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнида ўзбек миллатига муносиб бўлмаган, ўзбекона урф-одатларимизга тўғри келмайдиган рақсга тушиб, ушбу ҳаракатларни тасвирга олишган ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборишган. Ушбу ҳолатлар мутасадди раҳбарлар ҳамда вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилиниб, уларнинг таълим-тарбиясига оид қатъий чора-тадбирлар белгилаб олинди", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, вояга етмаган ўқувчи қизларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 41-модда 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда жаримага тортилди.

1142
0