• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 28 сентября 2022

Тошкентдаги ошхоналарнинг бири ёниб кетди

Деярли 1 соат давом этган ёнғинга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

487
0
Telegram

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 28 сентябрь куни соат 10:07 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани М.Aшрафий кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

487
0