• 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 427 сум
    -20.52
  • 14 567 сум
    20.76
  • 147 сум
    0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 сентября 2022

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов жаримага тортилди

Боболовга мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани сабаб жазо тайинланди.

462
0

Ўзбекистон президентининг қарори билан Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди. 

Қайд этилишича, Боболов ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун мазкур қарор қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тўра Боболов прокуратура ходими ҳақорат қилгани тўғрисида аудио тарқалганди. Шунингдек, президент ҳам Боболовни бу иши учун танқид қилганди.

462
0