• 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 26 сентября 2022

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга таъзия йўллади

Ўзбекистон раҳбари Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

552
0
РИА Новости

Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади. 

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.

Маълумотларга кўра, 26 сентябрь куни номаълум эркак мактабга кириб, отишма уюштирган ва кейин ўз жонига қасд қилган. Сўнгги маълумотларга кўра,15 киши, жумладан, 11 нафар бола ва 4 нафар катта ёшли киши ҳалок бўлган. 24 киши, жумладан, 22 бола ва 2 катта жароҳатланган.

552
0