• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 сентября 2022

Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида қатор ташаббусларни илгари сурди – рўйхат

Ўзбекистон президентининг таклифлари орасида маданиятлараро мулоқот учун рақамли платформаларни ишга тушириш, турли анжуман ва форумлар ўтказиш, ҳудудлараро ўзаро боғлиқлик маркази, иқлим бўйича кенгаш ташкил этиш ва бошқалар бор.

321
0
president.uz

ШҲТ саммитининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларини кенгайтиришга қаратилган қатор ташаббуслар билан чиқди.

Хусусан, Шавкат Мирзиёев қуйидагиларни таклиф қилди:

— ШҲТнинг янги иқтисодий мулоқотини бошлаш асосида саноат ва технологик ҳамкорликнинг умумий майдонини шакллантириш;

— Ўзбекистонда ШҲТ минтақалари ўртасида бизнес шериклик ҳафталигини ўтказиш;

— ШҲТ давлатларининг махсус иқтисодий зоналари иттифоқини тузиш;

- 2023 йилда Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон – ШҲТ саноат зонаси негизида ШҲТ махсус зоналари маъмуриятлари раҳбарларининг биринчи йиғилишини ўтказиш;

- ҳар йили ШҲТ давлатларининг йирик савдо ярмаркасини ўтказиш ва унинг негизида ягона электрон платформа яратиш;

— ШҲТ доирасида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг умумий тамойиллари ва ёндашувларини ишлаб чиқиш;

— 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция ўтказиш;

- БМТ кўмагида Тошкент шаҳрида минтақалараро ўзаро боғлиқлик марказини ташкил этиш;

— 2023 йилда Ўзбекистонда биринчи ШҲТ Транспорт форумини ўтказиш;

— ШҲТ Иқлим кенгашини тузиш;

— ШҲТ МAТТ Кенгашининг ҳар йили ШҲТ мамлакатларидаги вазиятни баҳолаш бўйича сайёр мажлисларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш орқали ШҲТ МAТТ фаолияти самарадорлигини ошириш;

— кибержиноятчиликка қарши кураш платформасини яратиш;

— Термиз шаҳрида Aфғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича махсус жамғарма ташкил этиш;

— ШҲТ доирасида қўшимча форматларни (Университет ректорлари форуми, Маданият кунлари, спорт тадбирлари ва Универсиадалар) ўрнатиш;

— маданиятлараро мулоқот учун рақамли платформаларни ишга тушириш (виртуал музейлар, илмий видеоконференциялар);

— 2023 йил ШҲТ маконида Туризмни ривожлантириш йили деб эълон қилинди.

321
0