• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 25 августа 2022

Жиззахда Cobalt ҳайдовчиси пиёдани уриб юборди

Жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

418
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 20 август куни соат 23:54 атрофида Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ маълум қилди

Унга кўра, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи шахс Cobalt автомашинасини Тошкент йўналиши бўйича бошқариб келаётганда, 1978 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.

Аниқланишича, пиёда йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган бўлган. Ушбу ЙТҲ натижасида пиёда тан жароҳат билан шифохонага олиб келинган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, жабрланувчи шифохонада вафот этган.

418
0