• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 20 августа 2022

Ўзбекистонда "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони таъсис этилди

Президентнинг тегишли фармони билан 100 нафар тадбиркор мазкур кўкрак нишон билан тақдирланди.

244
0
t.me/Press_Secretary_Uz

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринларини яратиш, инновациялар жорий қилиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, маҳсулот ва хизматларни экспорт қилиш, етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда бизнесдаги муваффақиятлари ва ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган тадбиркорлар тақдирланади.

"Фаол тадбиркор" кўкрак нишони ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тантанали вазиятда топширилади."Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар ҳақида ҳар йили "Йилнинг илғор тадбиркорлари" китоби чоп этиб борилади.

Шунингдек, Президент фармойиши билан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган 100 нафар тадбиркорлар "Фаол тадбиркор" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланган тадбиркорлар билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин. 

244
0