• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 августа 2022

Андижонда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари томонидан 28 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди

Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. Иш прокуратурага оширилди.

434
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижонда йўл бўйидаги арчалар кесиб ташлангани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди. 

Қайд этилишича, Шаҳрихон тумани "Қўрғонча" МФЙ ҳудудидан ўтган А373-Андижон-Тошкент автомагистрал йўлининг ўнг қирғоғида жойлашган арча (можжевельник) манзарали қимматбаҳо дарахтларидан жами 28 тупини тегишли тартибда рухсатнома олмасдан туман ободонлаштириш бошқармаси масъул шахслари томонидан кесиб юборган.

Мазкур ҳолатда ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириш миқдорини ҳисоб китоб қилинганда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат вилоят ҳокимлиги назоратида ўрганилиб, қонуний баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилди.

434
0