• 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 825 сум
    -5.47
  • 13 483 сум
    32.8
  • 140 сум
    1.07
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 августа 2022

Бухорода катта кўчада бир гуруҳ йигитлар бошқа йигитни дўппослашди

Вилоят ИИБ суриштирув ўтказмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

892
0
Видеодан кадр

Бугун ижтимоий тармоқларда Бухорода бир гуруҳ йигитлар бир йигитни дўппослашаётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, видеолавҳада акс этган ҳолат ҳодиса содир бўлган вақтнинг ўзидаёқ Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тегишли тартибда қайддан ўтказилиб, ҳодиса содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Ҳолат юзасидан ЖК.нинг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

"Тергов натижалари юзасидан қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.

892
0