• 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 11 августа 2022

Тошкентдаги Magic City боғида 20 ёшли фотосуратчи ҳамкасбини пичоқлади

Йигит ИИО ходимларига ҳам қўпол равишда қаршилик кўрсатган. Унга нисбатан 2 та модда билан иш қўзғатилди.

409
0
Миллий Гвардия

Миллий гвардия Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган.

Натижада, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи 20 ёшли фуқаро Ш.Д. ҳамкасби 25 ёшли Ҳ. K. га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган. 

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K. га тиббий ёрдам кўрсатилган ва ҳозирда унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д га нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари бўйича жазо тури қўлланилди.

409
0