• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 10 августа 2022

"Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр" — Жаҳонгир Ортиқхўжаев

Ҳоким Тошкентни туристлар оқими бўйича Дубай даражасига етказиш орзуси эканлигини айтди

510
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 8 август куни туризмни ривожлантириш мавзусида бўлиб ўтган брифингда Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр эканлигига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда "UzReport" телеканали маълум қилди.

"Бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр. Буни аниқ айта оламан. Бунга неча йил бўлибди? Лекин секин-секин Дубай 80 миллион одамни қабул қиляпти. Туризмга жуда катта куч берди, катта имконият яратди, нефтга қараб қолмади. Туризм йўналишида энг яхшиларини қилишни бошлади. Мен ўйлайманки, албатта, жуда Дубайга етиш қийиндир, лекин яхши орзу қилсак, қисман бўлса ҳам Дубайдек бўлмаймизми, тўғрими?" - дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Қайд этилишича, ҳоким брифинг давомида "Салом, Ташкент" видеоролигига ҳам тўхталиб ўтган.

Шаҳар ҳокимининг фикрича, видеоролик тарғиботи таъсирида 20 кун, узоғи билан бир ой ичида пойтахтга сайёҳлар оқими ошади. Шунингдек, ҳоким йил якунида натижалар бўйича ахборот берилишини ҳам маълум қилди.

510
0