• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 августа 2022

Ўзбекистонда 2023 йилдан “ақлли" сув ҳисоблагичлари ўрнатила бошланади

Биринчи “ақлли” сув ҳисоблагичларини тадбиркорлар ўрнатиши керак, акс ҳолда улар сув истеъмоли учун ҳисоблагичи бўлмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб қилинади.

1420
0
"Ўзсув"

2023 йил 1 январдан масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичлар ўрнатилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбиркорларга енгиллик яратиш мақсадида, сув ҳисоблагичларини ўрнатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача солиқ имтиёзлари берилади.

“2024 йил 1 январдан бошлаб масофадан маълумот узатувчи замонавий сув ҳисоблагичларни ўрнатмаган юридик шахс ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи истеъмолчиларга ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун сувни ҳисобга олиш ускунаси билан таъминланмаган истеъмолчилар сифатида ҳисоб-китоб қилинади”,- дейди Акмал Муродов.

Шунингдек, сув ҳисоблагич турига нисбатан тасдиқланган техник талабларга асосан, исталган турдаги замонавий, масофадан маълумот узатувчи қурилмага эга бўлган электромагнитли, ултратовушли ёки механик сув ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш мумкинлиги маълум қилинди.

1420
0