• 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 938 сум
    45.02
  • 14 665 сум
    152.88
  • 161 сум
    0.76
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 14 июля 2022

Ўзбекистонда хонандалар ва мусиқа жамоаларига солиқ солиш тизими ўзгармоқда

Концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслардан давлат божини ундириш ҳамда уларни солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди.

528
0
president.uz

Фармонга кўра, концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари сони амалдаги 6 тадан 3 тага қисқартирилади. Бунда, аҳолига концерт-томоша хизматларини кўрсатиш ҳуқуқи ижрочиларнинг рейтинг гуруҳлари орасида қуйидагича тақсимланади:

а) I рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • республика ҳудудида ва унинг ташқарисида яккахон концерт ташкил этиш;
  • II ва III рейтинг гуруҳлари ижрочилари учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

б) II рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • битта жанр икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида, турли жанрлар йўналишлари бир нечта ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурида қатнашиш;
  • оммавий ахборот воситаларида қўшиқлар ва видеоклипларни тақдим этиш;
  • III рейтинг гуруҳи ижрочиси учун назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланиш;

в) III рейтинг гуруҳи ижрочиларига:

  • тўй, юбилей ҳамда бошқа маросим ва тантаналарда, жумладан, тўйхона, ресторан, ҳордиқ чиқариш ташкилотлари (клуб, дискотека, бар ва қаҳвахона) ва хусусий уйларда концерт-томоша хизматларини кўрсатиш;
  • созанда ва раққос(а)лар томонидан битта жанр икки ва ундан кўп ижрочилари иштирокидаги концерт-томоша дастурларини ташкил этиш ва уларда қатнашиш.
  • Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш лицензияси учун давлат божини ундириш бўйича 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб давлат божи ставкалари пасайтирилади ва қуйидаги миқдорларда белгиланади:
  • I рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдори 20 баравари миқдорида;
  • II рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдори 10 баравари миқдорида;
  • III рейтинг гуруҳи учун базавий ҳисоблаш миқдори 3 баравари миқдорида;

б) қуйидаги санъаткорлар давлат божини тўлашдан озод этилади:

  • ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар;
  • ногиронлиги бўлган шахслар;
  • таълим муассасаларида ўқийдиган талабалар – ўқиш муддати давомида;

в) юридик шахс ташкил этган ижодий жамоалардан давлат божи ягона лицензия бўйича ундирилади.

Фармонга кўра, қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашни танлаган ижрочилардан даромад солиғи бир йилда бир марта қуйидаги миқдорларда ундирилади:

  • I рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 2,7 миллион сўм миқдорида;
  • II рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,8 миллион сўм миқдорида;
  • III рейтинг гуруҳи ижрочиларидан 1,0 миллион сўм миқдорида.

Белгиланишича, 2024 йил 1 январга қадар III рейтинг гуруҳи ижрочилари қатъий белгиланган миқдордаги солиқ тўлашдан озод этилади.

Шунингдек, 2025 йил 1 январга қадар концерт-томоша фаолиятини лицензия асосида амалга оширувчи жисмоний шахслар меҳнат шартномаси асосида банд бўлмаган тақдирда, улардан концерт-томоша фаолияти бўйича ижтимоий солиқ бир йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ундирилади.

528
0