• 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 129 сум
    28.04
  • 14 062 сум
    30.08
  • 149 сум
    1.16
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 июля 2022

Тошкентда электросамокат иштирокидаги ЙТҲ ўлим билан тугади

27 ёшли йигит электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.

763
0
ИИВ

ИИВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йилнинг 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

763
0