• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 6 июля 2022

"Афғонистондан Термизга снарядларни учирганлар жазоланиши учун қидирилмоқда" — Толибон

Афғонистондан Ўзбекистонга снарядларни учирганлар икки давлат ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилган.

568
0

Кеча 6 июль куни Термиздаги хонадонларнинг бирига Афғонистондан снаряд учиб келгани ҳақида хабар берган эдик. Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид ушбу ҳолатга муносабат билдирди.

"Термизга Афғонистон ҳудудидан ракета ҳужумини уюштирганлар дўст Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ишончсизлик муҳитини яратишни мақсад қилганлар. "Толибон" ҳаракати уларни ҳибсга олиш ва жазолаш учун қидирмоқда", — деб ёзган Забиҳулло Мужоҳид Twitter'да.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистондан учиб келган снарядлар Термиздаги хонадонларнинг бирига тушган ва улар портламаган.

568
0