• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 июля 2022

Тошкентда "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди

Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолиятини халқаро қидирувда бўлган, хориждаги ўзбекистонликларни радикаллашувига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” бошқарган.

487
0
ИИВ

Олмазор ва Шайхонтохур туманларида истиқомат қилувчи республикада фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" экстремистик ташкилоти аъзоларининг фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси бўлган "И.А" 10 нафардан ортиқ синфдошларини Telegram'даги "Чойхона" ва "Иймонлашайлик" номли виртуал гуруҳларга қўшиб, тақиқланган материалларни тарқатиб келган.

Шунингдек, И.А. яқинлари ва кўплаб танишларини таҳрирчилар сафига аъзо бўлишга даъват қилиб, интернет орқали экстремистик мазмундаги аудио ва видео материалларни тарқатиб келган.

Ўз навбатида гуруҳ аъзолари мазкур материаллар билан танишиб, "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТ фаолиятини қўллаб-қувватлаб келишган.

Мазкур жиноий гуруҳнинг фаолияти айни пайтда Польшада яшириниб келаётган "Ҳизб ут-Таҳрир" ДЭТнинг ғоявий етакчиларидан бири бўлган, Ўзбекистондаги ва хориждаги ўзбекистонликларни радикаллашувига ҳамда жиноятчига айланиб қолишларига сабабчи бўлаётган “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистонда туғилган, мазкур давлат фуқароси ва содир этган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган Холдаров Махмуджон Абдумаликович томонидан бошқарилган.

487
0