• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 марта 2021

“Ўзстандарт” агентлиги болалар учун хавфли бўлган пластик ўйинчоқдан огоҳ бўлишга чақирмоқда

Ушбу ўйинчоқ болаларда бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқариши таъкидланмоқда.

748
0
Ўзстандарт

“Ўзстандарт” агентлиги ёш оналарни болаларнинг соғлиғи учун зарарли бўлган пластик ўйинчоқ – “Music Lollipop” ўйинчоғидан огоҳ бўлишга чақирмоқда.

Таъкидланишича, Хитойда ишлаб чиқарилган мазкур пластик ўйинчоқ батареяда ишлайдиган lollipop-ширинлиги кўринишидаги ўйинчоқ бўлиб, болаларда бўғилиб қолиш хавфини келтириб чиқаради.

“Блистер ойначали картон қутидаги ўровда бўлган ушбу ўйинчоқнинг дастаги жуда узун ва ёш бола дастакни оғзига солиб тиқилиб қолиши мумкин. Маҳсулот ўйинчоқлар хавфсизлиги тўғрисидаги кўрсатма ва тегишли Европа стандарти талабларига жавоб бермайди”, дейилади “Ўзстандарт” агентлиги хабарида.

748
0