• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 июня 2022

Наманганда автомактаб ўқитувчиси онлайн қиморда ютқазиб, ўзини осди

Охирги вақтларда 33 ёшли марҳумнинг руҳиятида электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйганидан оилавий келишмовчилик сабаб салбий ўзгариш бўлган.

594
0
UzNews.uz

Наманган вилояти прокуратурасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 26 июнь куни Норин тумани, “Отбозор” МФЙ, Мустақиллик кўчасида яшаган 1989 йилда туғилган эркак Н.А. ўзининг яшаш хонадони том қисмида ўзини-ўзи осиб вафот этган.

Маълум бўлишича, марҳум оилали, 1 нафар фарзанди бор, автомактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.

Текшириш давомида марҳум охирги вақтларда электрон қимор ўйинида ютқазиб қўйганидан оилавий келишмовчиликлар келиб чиққани оқибатида руҳиятида салбий ўзгариш бўлгани аниқланган.

Марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳолат бўйича Норин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

594
0