• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 2022

"Удлинитель" билан тақдирланган IT танлови ғолибларига компьютерлар берилди

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда IT-bilimdoni танловининг ғолибларига узатгичлар берилганди. Ҳолат интернетда танқидларга учраганидан сўнг уларга компьютерлар топширилди.

878
0
t.me/alisher_sadullaev

Қорақалпоғистоннинг Чимбой туманида IT-bilimdoni танлови тумани босқичида бир нечта ёшлар ғолиб бўлганди. Ҳокимлик уларга "удлинитель", клавиатура, комьпютер сумкаси каби совғалар топширганди. Ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолат кескин танқидларга учради. 

Шундан сўнг, Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Садуллаевнинг ёзишича, мазкур ғолиб ёшларга компьютерлар топширилди

"Ёшларимиз бу ҳолатдан тушкунликка тушмаслигини сўраб қоламиз. Билимли ёшларимизни ҳамиша қўллаб-қувватлаймиз", - дейилади хабарда.

878
0