• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 23 июня 2022

Ўзбекистон терма жамоаси велоспорт бўйича Осиё чемпионатида 9 та медални қўлга киритди

Спортчилар 1 та олтин ва 8 та бронза медалга эга чиқишди. Ўсмирлар ўртасидаги гуруҳ баҳсларида олтин медални ўзбекистонлик Фаррух Бобашеров қўлга киритди.

207
0
Велоспорт федерацияси

18 июндан 22 июнгача Нью-Делида велоспорт бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди ва унда қитъанинг 24 давлатидан велоспортчилар иштирок этди. Бу ҳақда UzNews.uz’га велоспорт федерацияси Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур чемпионатда Ўзбекистон шарафини 20 нафар энг яхши велоспортчиси ҳимоя қилди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 9 та медални қўлга киритди: 1 та олтин ва 8 та бронза.

Фарғона вилоятида туғилган Фаррух Бобашеров ўсмирлар ўртасидаги гуруҳ очколари баҳсида олтин медални қўлга киритди. Янина Кускова эса хотин-қизлар ўртасида ўтказилган гуруҳ очколари пойгаси билан бир қаторда яккалик югуришда ҳам 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Янина Кускова Нафосат Қўзиева билан бирга учинчи бронза медалини қўлга киритди. Қизлар Медисон аёллар ўртасидаги жуфтлик пойгасида учинчи натижани қайд этишди.

София Каримова гуруҳ очколари пойгасида, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги “Скретч”пойгаларида яна иккита бронза медалини қўлга киритди.

Владислав Троман ўсмирлар ўртасидаги “Омниум”пойгасида терма жамоа ҳисобига яна 1 та бронза қўшиб қўйди. Яна бир бронза медални ўсмирлар ўртасидаги гуруҳ очколари баҳсида Aсал Ризаева қўлга киритди.

207
0