• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 21 июня 2022

Кўксарой қароргоҳида Озарбайжон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.

315
0
president.uz

Бугун, 21 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.

Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Мамлакатлар етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари иштирок этди.

315
0