• 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 896 сум
    15.2
  • 14 339 сум
    -196.91
  • 159 сум
    2.7
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 20 июня 2022

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга келади

21-22 июнь кунлари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Илҳом Алиев давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

205
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон президенти Илҳом Алиев жорий йил 21-22 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Саммит кун тартибидан Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган.

Икки мамлакат етакчилари ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасида кооперация алоқаларини кучайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, транспорт-транзит соҳасидаги имкониятлардан самарали фойдаланиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратадилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий вазият юзасидан фикр алмашадилар, кўп томонлама тузилмалар доирасида фаол мулоқотни ривожлантириш ва ўзаро қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қиладилар.

Олий даражадаги музокаралар якунида саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илм-фан ва инновациялар, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Қайд этилишича, ташриф арафасида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжоннинг етакчи компания ва корхоналари иштирокида ишбилармонлик тадбирлари ўтмоқда.

205
0