• 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 935 сум
    39.72
  • 14 367 сум
    28.64
  • 160 сум
    1.09
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 17 июня 2022

Самарқандда 16 ёшли йигит каналда чўкиб кетиб, ҳалок бўлди

Марҳумнинг жасади каналдан 8 кунда топилди.

508
0
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар қилишича, 2022 йил 8 июнь куни соат тахминан 12:00 ларда Ургут тумани Рахматобод маҳалласидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёсининг чап қирғоқ каналига шу маҳаллада яшовчи 2006 йилда туғилган вояга етмаган Ф.М. ўз эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетиб, чўкиб кетган.

Кўрилган қидирув ишлари натижасида, 16 июнь куни соат 13:30 ларда “Бойбул” маҳалласи ҳудудидан ўтган “Жартепа” ва “Панжикент” йўналишини кесиб ўтувчи “Янги Дарғом” каналининг ўнг томон қирғоғидан Ф.М.нинг мурдаси тан жароҳатларисиз топилган.

Ўлим сабабини аниқлаш учун суд тиббиёт экспертизаси тайинланган, бироқ марҳумнинг ота-онаси ва яқин қариндошлари ҳолат юзасидан бирон бир кишига даъво ва эътирозлари йўқлигини ва экспертизадан ўтказишга норози эканлигини билдиришган.

Вояга етмаган Ф.М. ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида сувга тушиб чўкиб вафот этиши ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлигида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли, Ургут туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

508
0