• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 июня 2022

Намангандаги сув омборида сув сизиб чиқиш ҳолати кузатилди

“Ертикон” сув омборининг 2 та ерли жойларидан сониясига 5-10 литргача сув сизиб чиқди. Сув омборидаги вазият назоратга олинди.

309
0
Наманган ФВБ

2022 йил 14 июнь куни Косонсой тумани “Қуқунбой” қишлоғида жойлашган “Ертикон” сув омборидан сув сизиб чиқиши (фильтрация) кузатилган. Бу ҳақда вилоят ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Ертикон” сув омборининг 2 та ерли жойларидан (5 ва 10 литр сониясига) сув сизиб чиқиши 2022 йил 13 июнь куни 19:00 лардан бошланган.

Аммо, дамба (темир бетон)нинг ўзи мустаҳкамлиги, аҳолига ва тўғонга хавф йўқлиги аниқланди.

Сув сизиб чиқишини бартараф этиш мақсадида “Косонсой” сув омборидан сувни чиқариш тўхтатилган. “Ертикон” сув омборидан сувни чиқарилиши “Калбува” ва “Муса ариқ” каналлари (авариявий ташлама) орқали 4 м.сек. гача оширилган (сув сув омборидан сувни шу ҳажмда чиқарилиши натижасида 2 сутка мобайнида давом эттирилиши эвазига сизиб чиқаётган сув (фильтрация) жойлари бартараф этилди.

Ҳозирда ушбу сув омборида вазиятни кузатиб бориш ва ишларни назорат қилиш мақсадида, тегишли мутахассисларидан иборат туни-кун кузатув пости ташкил этилди.

309
0