• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 марта 2021

“Akfa Medline” қўриқчисини калтаклаганларга жиноий иш очилди

Бемор ва уни кўргани келган таниш шифохона қўриқчисини уришди.

1263
0
Тергов департаменти

Тергов департаменти хабарига кўра, 2021 йилнинг 14 март куни соат 16:08 ларда 45 ёшли Баҳодир У. ва 51 ёшли Ровшан Қ.лар Олмазор туманида жойлашган “Akfa Medline” шифохонасида қўриқчи 27 ёшли Аъзам А. га қаршилик кўрсатиб, ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, уриб тан жароҳати етказган.  

Мазкур ҳолат бўйича Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Баҳодир У. ва Ровшан Қ.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Аниқланишича, Ровшан Қ. мазкур шифохонада даволанаётган Баҳодир У.уни кўришга келганида, шифохона ички тартиб қоидаларига кўра мумкин бўлмасада, бемор хонасига киришини талаб қилиб, қўриқчига қаршилик кўрсатган ва бемор хонасига кирган. Орадан бир соат ўтгач, Баҳодир У. ва Ровшан Қ.лар ташқарига чиқиб, қўриқчига “қўлингдан нима келди” деб мазах қилганликлари туфайли ушбу жанжал келиб чиққан.

1263
0